4 Сентябрь 2025
791
Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида старт олган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Нигина Ўктамова рингга кўтарилди. -54 вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз илк босқичда қозоғистонлик Элина Базаровани мағлубиятга учратиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Мусобақада иштирок этадиган қолган юртдошларимизга ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.
