4 Сентябрь 2025 1241

Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди

Шу кунларда пойтахтимизда таэквондо WT бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Вон До Ён, Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо ВТ ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов иштирок этишди.

Расмийлар мамлакатимизда ушбу спорт турининг ривожи янги босқичга кўтарилаётгани, спортчиларимиз халқаро майдонда юқори натижалар кўрсатиб келишаётгани, шунингдек, бу каби мусобақалар ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни янги босқичга кўтаришда янада туртки бўлишини таъкидлашди. Шунингдек, расмийлар барча спортчиларни 4 сентябрь – Бутунжаҳон таэквондо куни билан қутлаб, уларга ўзларининг илиқ тилакларини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасида ташкил этилаётган турнирда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар баҳс олиб боришмоқда.

Text to speech