4 Сентябрь 2025
752
Комилжон Тўхтаев Қитъавий Атлетлар форумида иштирок этди
2-3 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ва Олимпия бирдамлиги лойиҳаси томонидан VI Қитъавий Атлетлар форуми ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон МОҚ Атлетлар комиссияси номидан 2 карра қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев қатнашди.
Форумда 45 МОҚдан жами 120 нафар делегат иштирок этди. Тадбир давомида ООК ва ХОҚ Олимпия бирдамлиги лойиҳаси расмийлари ўз йўналишлари бўйича маъруза қилишди. Шунингдек, спортчилар учун бугунги кундаги долзарб масалалар, хусусан, уларнинг халқаро майдондаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Олимпия ҳаракатини мамлакатларида оммалаштиришдаги ўрни каби мавзуларда фикрлар алмашилди.





