26 Август 2025
610
Камончиларимиз жаҳон чемпионатидан аввал сўнгги йиғинни ўтказишмоқда
Шу кунларда камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Корея Республикасининг Кванжу шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғин спортчиларимизга 5-12 сентябрь кунлари ташкил этиладиган жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ва муҳим тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди.
Режага кўра, 2 август куни бошланган машғулотлар 3 сентябрга қадар давом этади. Эслатиб ўтамиз, бўлажак дунё биринчилигида Амирхон Содиқов, Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, Бекзод Боборажабов, Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева ҳамда Жасмина Нурманова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

