25 Август 2025 381

Давлатимиз раҳбарининг Олимпия шаҳарчасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Спорт вазирлигида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, таркибий тузилмалар бошлиқлари иштирокида жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Олимпия шаҳарчаси мажмуасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ёшларни спортга жалб қилишни янада жадаллаштириш, олимпия спорт турларини мактаб давридан бошлаб ривожлантириш, бу борада Тошкент шаҳри тажрибасини яратиш ва уни республикамизнинг барча ҳудудларига тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Олимпия шаҳарчасига ташриф давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган алоҳида дастур қабул қилиниши ва қатъий назорат остида амалга оширилиши зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга Олимпия шаҳарчаси ҳудудидаги иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилиб, мамлакатимиз ва хорижда ўтказилаётган спорт мусобақалари, ҳамда келгусидаги нуфузли спорт тадбирларига тайёргарлик бўйича ахборотлар тингланди.

Манба: Спорт вазирлиги

Text to speech