22 Август 2025
826
Нигина Собирова жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиқди
Болгариянинг Самоков шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан яна бир хушхабар. Аёллар кураши бўйича кечган беллашувларда ҳамюртимиз Нигина Собирова бронза медалини қўлга киритди.
-62 кг вазн тоифасида курашган юртдошимиз чорак финалда мағлубиятга учрагач бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Ўтиш босқичида Қозоғистон вакилини доғда қолдирган Собирова учинчи ўрин учун курашда туркиялик спортчидан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
