19 Август 2025
533
Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Шу кунларда Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу медални эркин курашчимиз Шерзод Поёнов келтирди. -92 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз саралашда Греция, Япония, Канада ва нейтрал мақомда курашган россиялик спортчиларни мағлуб этишга эришган эди. Ҳал қилувчи беллашувда эса қозоғистонлик Камил Куруглиевни доғда қолдириб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
