19 Август 2025
540
Бадиий гимнастикачиларимизнинг жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркиби аниқ
20-24 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга етиб борди. Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, бўлажак дунё биринчилигида спортчиларимиз қуйидаги таркибда иштирок этишади:
Яккалик машқи:
Анастасия Сарансева
Тахмина Икромова
Гуруҳ машқи:
Мумтозабону Исҳоқзода
Иродахон Содиқова
Амалия Мамедова
Аделя Файзулина
Эвелина Атальянц
Мафтуна Зоирова
