18 Август 2025 656

Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди

Шу кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 29 мамлакатдан 756 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида кечган 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш дастурида ҳамюртмиз Илҳомбек Обиджонов кумуш медалга сазовор бўлди. Мерганимиз фақатгина ҳал қилувчи паллада ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой берди.

Text to speech