17 Август 2025 617

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари": Бугун Тошкент вилоятида бокс ва дзюдо баҳслари ўтказилди

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларида бугун Тошкент вилояти ёшлари бокс ва дзюдо бўйича беллашишди. Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия тайёрлаш марказида ўтган баҳсларда бокс бўйича навбатдаги саралаш жанглари ташкил этилди. Шунингдек, 8 тадан вазн тоифасида дзюдочи йигитлар ва қизлар олтин медаль билан бирга Президент Олимпиадаси йўлланмаси учун курашишди.

Text to speech