11 Август 2025 600

Харбинда ёш фигурали учувчилар учун халқаро йиғин бошланди

Шу кунларда Хитойнинг Харбин шаҳрида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) ва “Осиё болалари” қўмитаси ҳамкорлигида ёш спортчилар учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда. Фигурали учиш бўйича ўтказилаётган мазкур йиғинда икки нафар ўзбекистонлик ёш спорти ҳам иштирок этяпти.

Режага кўра, машғулотлар 18 августга қадар давом этади. Дастур 13-17 ёш оралиғидаги спортчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда халқаро экспертлар мазкур спорт тури бўйича ўз билимлари билан улашишади.

Text to speech