11 Август 2025
641
Никита Цветков Хитойдаги турнирда энг яхши осиёлик велоспортчи
6-10 август кунлари Хитойда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Trans-Himalaya Cycling Race” кўп кунлик велопойгалари ўтказилди. Унда Ўзбекистон қатнашган терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни кўрсатишди.
Жумладан, ҳамюртимиз Никита Цветков 4 босқич якуни бўйича осиёлик спортчилар орасида энг яхши пойгачи сифатида эътироф қилинди. Шунингдек, миллий терма жамоамиз мусобақада қатнашган жамоалар орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди.




