8 Август 2025 625

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун тўрт ҳудудда беллашувлар ўтказилди

Бугун Республикамизнинг 4 ҳудудида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичидан ўрин олган беллашувлар ташкил этилди.

Хоразмда таэквондо WT бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. «Ёшлик» спорт мажмуаси мезбонлик қилган баҳсларда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам қатнашиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлади.

Шунингдек, Қашқадарёда ҳам таэквондо WT бўйича ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди. Қарши шаҳрида ўтган беллашувларда вилоятнинг барча минтақалардан келган ёш таэквондо усталари иштирок этишди.

Наманган вилоятида эса енгил атлетика бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча ҳудудидан ташриф буюрган 15-17 ёш оралиғидаги спортчилар 9 йўналишда баҳс олиб боришди.

Фарғона вилоятида эса ёш оғир атлетика усталари куч синашишди. Яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактабида ўтган баҳсларда ғалаба қозонган иштирокчилар якуний – Президент Олимпиадасида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.

Text to speech