3 Август 2025 866

Волейболчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди

Тошкентда ўтаётган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари покистонлик тенгқурларига қарши 13-ўрин учун баҳс олиб боришди. Афсуски, беллашув рақиб жамоанинг ғалабаси билан якунланди ва вакилларимиз мусобақани 14-ўринда тугатишди.

Ўзбекистон 0 – 3 Покистон
(18:25, 19:25, 18:25)

Text to speech