30 Июль 2025 1041

Ўзбекистон ва Қатар спортидаги истиқболли ҳамкорлик муҳокама қилинди

Сингапурда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон спорти расмийлари мусобақа доирасида қатор расмий учрашувлар ташкил қилишмоқда.

Ташриф доирасида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи вице-президенти, Қатар Олимпия қўмитаси Президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний билан ҳам учрашув ташкил этилди. Суҳбатда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўпқиррали алоқаларни спорт соҳасида янги босқичга олиб чиқиш каби устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Самимий руҳда ўтган учрашув давомида Шайх Жавъан жаноби олийлари юртимиз спорти илдам қадамлар билан ривожланиб бораётганини футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани мисолида алоҳида таъкидлади. Шунингдек, терма жамоаларни йирик комплекс мусобақаларга тайёрлашда қўшма йиғинлар ташкил этиш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишда тажриба алмашиш каби режалар кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этишди.

Text to speech