30 Июль 2025 717

Cингапурда WADA Президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон делегация аъзолари Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Президенти Витольд Банька билан учрашув ўтказишди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон томонидан Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қатнашди.

Суҳбат давомида томонлар спортчилар саломатлигини асраш, допингга қарши курашиш тизимини кучайтириш, халқаро тажриба алмашинуви ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва ВАДА вакиллари спортда ҳалоллик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.

Text to speech