27 Июль 2025 840

Рейн-Рур-2025: Шарифа Давронова делегациямизга сўнгги олтин медални келтирди

Ўзбекистон делегацияси Германияда ниҳоясига етиб бораётган Бутунжаҳон ёзги Универциада ўйинларидаги иштирокини якунлади. Бугунги баҳсларда қатнашган енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган Давронова 14,33 метрга сакраб, фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этишга ҳам муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мазкур Универциада ўйинларида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғариб, ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан барча спортчи ва мураббийларни самимий табриклайди!

Text to speech