20 Июль 2025
880
Рейн-Рур-2025: Делегациямизга яна бир медаль ёзилди
Германияда ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги бронза медалига эга чиқди. Бу гал таэквондочимиз Шамсиддин Қурбонов ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди.
-58 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз саралаш босқичларида Покистон, Туркия ва Япония вакилларини мағлуб этди. Финал остонасида эса таиландлик Сиравит Маҳамадга мағлуб бўлди ва бронза медалига эга чиқди.
Ушбу натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали мавжуд.
