19 Июль 2025 788

Рейн-Рур-2025: Таэквондочимиз Мадина Мирабзалова бронза медалига эга чиқди

Таэквондочиларимиз ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки медални ёздириб қўйишди. Юртдошимиз Мадина Мирабзалова бронза медали билан тақдирланди.

-57 кг вазн тоифасида иштирок этган Мирабзалова саралаш баҳсларида Мексика, Туркия ва Ливан вакилларини мағлуб этиб, ярим финалгача етиб келди. Бироқ ушбу босқичда бразилиялик Мария Пачекога имкониятни бой берди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

Text to speech