19 Июль 2025 862

Рейн-Рур-2025: 6 йиллик танаффусдан кейин делегациямиз Универсиада ўйинларининг олтин медалига эга чиқди

Германияда ўтаётган ёзги Универсиада ўйинларидан хушхабар. Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова делегациямиз ҳисобига олтин ва кумуш медалларини тақдим қилди.

Ҳамюртимиз ҳалқадаги машқда ажойиб чиқиши билан энг юқори балл жамғариб, делегациямизга 6 йил кутилган олтин медални келтирди. Шунингдек, у бугун булавалардаги машқда иккинчи натижани қайтди этди ва яна бир кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясини мазкур Универсиадада ҳозирча 1 та олтин ва 3 та кумуш медалини жамғариб турибди.

Text to speech