18 Июль 2025
818
РейнРур-2025: Икромова ва Усмонов делегациямизга дастлабки медалларни келтиришди
Германияда ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси дастлабки медалларига эга чиқди. Муросасиз кечган баҳсларда спортчиларимиз 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.
Дастлабки медални бадиий гимнастиканинг кўпкураш дастурида Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Тахмина Икромова келтирди. Шундан сўнг сузиш баҳсларида Элдорбек Усмонов 50 метрга баттерфляй усулида кечган мусобақада маррага иккинчи бўлиб етиб келди.





