17 Июль 2025 761

Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди

24 июль – 3 август кунлари Тошкент волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мусобақага тайёргарлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти ва волонтёрлар хизмати вакиллари билан бўлажак чемпионатга олиб борилаётган тайёргарлик жараёнини кўриб чиқишди.

Учрашув чоғида пойтахтимизда авваллари ўтказилган халқаро мусобақалар тажрибаси асосида чемпионатни юқори савияда ташкил этиш, меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Суҳбат давомида иш самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, тайёргарлик жараёнининг ҳар бир босқичи қатъий назоратга олиниши таъкидланди.

Шунингдек, халқаро талабларга мос инфратузилмани шакллантириш ва волонтёрлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Text to speech