16 Июль 2025 839

“Korea Open” турнирида 7 та медаль қўлга киритилди

Мужу шаҳрида таэквондо WT бўйича “Korea Open” халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Иккинчи кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
-87 кг: Шуҳрат Салаев

Кумуш медаль:
-63 кг: Назарали Назаров
-87 кг: Ёдгорбек Жўрабоев
+73 кг: Светлана Осипова

Бронза медаль:
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев

Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур мусобақада 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль жамғаришди.

Text to speech