14 Июль 2025 1087

Кун дайжести

Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон ёзги Универциада ўйинларига йўл олди
16-27 июль кунлари Германиянинг Рейн-Рур регионида Бутунжаҳон ёзги Универциада ўйинлари бўлиб ўтади. Тунда мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Германияга жўнаб кетди. Ҳамюртларимиз бу галги Универциадада 11 та спорт турида иштирок этишади.

Челси – клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони!
АҚШда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Англиянинг «Челси» ва Франциянинг ПСЖ клублари ўртасидаги кечган финал ўйинида инглизлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Уимблдон турнири ғолиблари аниқланди
Англияда теннис бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи Уимблдон турнири якунига етди. Мусобақанинг яккалик беллашувларида италиялик Янник Синнер ҳамда полшалик Ига Свёнтек ғалаба қозонишди.

Ёш эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та медаль қўлга киритишди
Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Эркин кураш бўйича кечган сўнгги кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Олтин медаль:
-92 кг: Шерзод Поёнов

Кумуш медаль:
-74 кг: Умархон Мўйдинов

Бронза медаль:
-61 кг: Абдуллоҳ Ҳабибуллаев

Дзюдочиларимиз Венгрияда 9 та медалга сазовор бўлишди
Венгриянинг Пакш шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Европа очиқ кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқди.

Гандболчи қизларимиз Paris World Games мусобақасида ғалаба қозонишди
Франциянинг Париж шаҳрида гандбол бўйича Paris World Games мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон У18 қизлар терма жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Text to speech