6 Июль 2025 818

Ёш дзюдочиларимиз Чехиядаги турнирда етакчилик қилишмоқда

Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Prague Junior European Cup 2025 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 4 қитъаси 32 давлатидан жами 428 нафар дзюдочи қатнашаётган турнирнинг биринчи кунги баҳслари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли келди. Камол Муродов бош мураббийлигидаги дзюдочиларимиз унда 2 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда кетишмоқда.

Олтин медаллар
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова

Text to speech