4 Июль 2025
579
Бугун уч нафар боксчимиз баҳс олиб боради
Астанада ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида кучлилар сараланмоқда. Тажрибали юртдошларимиздан Феруза Казакова Хитой Таипейи вакили билан кечган муросасиз баҳсда иродали ғалабага эришди.
-54 кг: Феруза Казакова — Ҳциао-Вен Ҳуанг (Хитой Таипейи) 3:2
Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилиши белгиланган. Батафсил:
-51 кг: Сабина Бобоқулова — Пиҳла Каиво-Ожа (Филиппин)
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Беатриз Оливейра (Бразилия)
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Елдана Талипова (Қозоғистон)
