4 Июль 2025 829

Расмийлар Осиё кубогида шоҳсупага кўтарилган ёш дзюдочиларимизни тақдирлашди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Ушбу шаҳарда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти мазкур мусобақанинг финал беллашувларига ташриф буюрди.

Расмийлар ҳал қилувчи баҳсларни томоша қилиб, унда иштирок этган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашди. Тақдирлаш маросимида қатнашиб, ёш дзюдочиларимизни эришган муваффақиятлари билан қутлашди.

Text to speech