3 Июль 2025 650

Бугун Феруза Казаковага мухлислик қиламиз

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакили рингга кўтарилиб, уларнинг 2 таси ғалаба қозонди.

-48 кг: Фарзона Фозилова — Назим Кизаибай (Қозоғистон) 0:5
-51 кг: Сабина Бобоқулова — Мартина Вассалло (Италия) 5:0
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Ангельсен Мадлейен (Норвегия) 5:0

Бугун ҳамюртларимиздан Феруза Казакова баҳс олиб боради. Боксчимизга Хитой Таипейи вакили рақиблик қилади.

-54 кг: Феруза Казакова — Ҳциао-Вен Ҳуанг (Хитой Таипейи)

Text to speech