2 Июль 2025
922
Стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди
26 июнь куни пойтахтимизда старт олган стол тенниси бўйича U15 ва U19 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақада қитъамизнинг 22 мамлакатидан 400 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Бугун финал беллашувларидан кейин мусобақа ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, мамлакатимиз стол тенниси оламида илк бор бундай нуфузли турнирга мезбонлик қилди.









