30 Июнь 2025 1254

Малик Бабаев, Ботир Раҳимов ва Андрей Абдувалиевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ раиси, ҳозирда мамлакат бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Малик Бабаев; Ўзбекистон теннис федерацияси раиси, «Шуҳрат» медали соҳиби Ботир Раҳимов, шунингдек, енгил атлетика бўйича Барселона-1992 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони, мамлакат енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби Андрей Абдувалиев туғилган кунларини нишонлашмоқда.

Ўзбекистон МОҚ ҳар уч мутахассисни бугунги айём билан қутлаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech