29 Июнь 2025 818

Бир қатор спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар сафида бир қатор ёш спортчиларимиз ҳам бор.

Президент Қарори ва фармонига кўра, давлат мукофотига сазовор бўлган ушбу ёш спортчилар билан танишинг:

“Келажак бунёдкори” медали билан:
Феруза Содиқова — Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийси;
Бобир Абдихоликов — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
Фотима Саипова - Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси;
Гулрухбегим Тохиржонова- Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан:
Улуғбек Рашидов — Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 10-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти);
Михаил Клешко — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);
Шермуҳаммад Жандреев — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси.

Text to speech