26 Июнь 2025
950
Стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
Маълум қилганимиздек, бугун пойтахтимизда стол тенниси бўйича U15 ва U19 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати старт олди. Бироз аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Унда Халқаро ва Осиё стол тенниси федерациялари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат стол тенниси федерацияси раҳбарияти қатнашди.
Тадбирда сўз олган расмийлар мамлакатимизда стол тенниси ривожи мутлақо янги босқичга кўтарилаётгани, халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш орқали унинг юртимиз ёшлари орасидаги оммавийлиги янада ошаётганини алоҳида таъкидлашди.



















