23 Июнь 2025 1012

Кун дайжести:

23 июнь – Халқаро Олимпия куни!
Бугун бутун дунёда Халқаро Олимпия куни нишонланмоқда. Бундан 131 йил муқаддам, аниқроғи 1894 йил 23 июнь куни барон Пьер де Кубертен томонидан замонавий Олимпия ўйинларини тиклаш йўлида Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган. Бугунги кунга келиб, ушбу сана Халқаро Олимпия куни сифатида кенг қарши олинади.

Абдуқодир Ҳусанов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаган илк ўзбек футболчиси бўлди
АҚШда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бироз аввал Пеп Гвардиола бошчилигидаги Англиянинг “Манчестер Сити” клуби БААнинг “Ал Айн” жамоасига қарши 2-тур учрашувини ўтказди. Унда инглиз клуби йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа ҳаракат қилиб, клубининг муваффақиятига ҳисса қўшди.

Кирсти Ковентри ХОҚ Президенти сифатида фаолиятини бошлайди
Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси тарихида аҳамиятли сана. 2013 йилдан ХОҚ Президенти сифатида фаолият олиб борган Томас Бах бугун расман фаолиятини якунлайди. Унинг ўрнига ушбу лавозимда тарихда илк бор аёл киши – зимбабвелик Кирсти Ковентри вазифага киришади.

Text to speech