22 Июнь 2025
1020
Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 9 та медаль билан якунлашди
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўз ниҳоясига етди. Финал баҳсларининг иккинчи кунги беллашувларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
Аҳрорхон Темирхонов (параллель брус)
Абдулазиз Мирвалиев (таяниб сакраш)
Кумуш медаль:
Одинахон Робижонова (тўсин)
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақа давомида 4 тадан олтин ва кумуш, 1 та бронза медалларига эга чиқишди.





