22 Июнь 2025 935

Камондан отиш бўйича мураббийлар учун семинар ўтказилмоқда

Бугун Тошкентда камондан отиш бўйича маҳаллий мураббийлар учун семинар бошланди. ХОҚнинг Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси (Ворлд арчерй), Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат камондан отиш федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу семинарда Республикамизнинг 12 вилояти ва Тошкент шаҳридан жам бўлган 27 нафар мураббий қатнашмоқда.

Ўқув жараёни тажрибали эксперт, Ворлд арчерй спорт комиссияси раҳбари украиналик Виктория Ковалm томонидан олиб борилмоқда. Мазкур тадбирда мураббийлар спортчиларни йирик мусобақаларга тайёрлашнинг замонавий методикалари, халқаро федерация томонидан қабул қилинган сўнгги қарор ва қоидалардаги ўзгаришлар борасида ўз билимларини бойитишади.

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилаётган семинар 30 июнга қадар давом этади.

Text to speech