20 Июнь 2025
732
Бугун аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади
Венгрияда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Қуръага кўра, юртдошларимиз дастлабки босқичда Туркманистонга қарши баҳс олиб борадилар. Дзюдочиларимиз ғалаба қозонишса, чорак финалда Япония – Австрия баҳси ғолиби билан куч синашишади.
