19 Июнь 2025 1012

Расмийлар Нурафшон шаҳрида бокс бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” баҳсларини кузатишди

Бутун Республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари ташкил этилмоқда. Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича минтақавий беллашувларни томоша қилди.

Ушбу баҳсларда Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари, шунингдек, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманидан ташриф буюрган ёш боксчилар иштирок этишмоқда. Расмийлар финал жангларини кузатиб, ғолиб бўлган спортчиларга ҳудудий босқич беллашувларида ҳам омад ва муваффақиятлар тилашди.

Text to speech