17 Июнь 2025 697

Бугун жаҳон чемпионатида 3 нафар дзюдочимиз қатнашади

Бугун Венгрияда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда эркаклар -90 кг, аёллар -70 кг вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси иштирок этади. Уларнинг илк рақиблари билан танишинг:

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов – Корнелиус Эйлертсен (Норвегия)
-90 кг: Нурбек Муртазоев – Реми Феулле (Маврикий)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Ю-Цзинг Лиао (Хитой Таипейи)

Маълумот учун, шу кунгача ўтган беллашувларда ҳамюртларимиздан Шукуржон Аминова (-57 кг) ҳамда Арслонбек Тожиев (-81 кг) бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келишган. Аммо ушбу баҳсларда рақиблар устунлик қилиб, ҳар икки дзюдочимиз бешинчи натижа билан мусобақани якунлади.

Text to speech