16 Июнь 2025 1127

Стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига саноқли кунлар қолди

Тошкент стол тенниси бўйича яна бир халқаро турнирга мезбонлик қилади. 26 июнь – 2 июль кунлари “Ҳумо арена”да U15 ва U19 ёшли спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ташкил этилади.

Ушбу турнирда Хитой, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон каби 22 давлатдан 400 нафардан ортиқ ёш стол тенниси усталари баҳс олиб боришади. Ҳозирда спортчиларимиз бўлажак баҳсларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Text to speech