14 Июнь 2025
783
Халқаро турнирда қатнашган ёш боксчиларимизнинг барчаси олтин медаль қўлга киритишди
Хабар берганимиздек, 10-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳри, IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этдилар. Аҳамиятлиси, мусобақада қатнашган 7 нафар боксчимизнинг барчаси якунда олтин медалларга эга чиқдилар.
Ғолибларимиз билан танишинг:
Олтин медаль:
-42 кг: Абдуворис Раҳимжонов
-44 кг: Камронбек Баҳодиров
-46 кг: Жавлонбек Маҳамадисоқов
-54 кг: Асадбек Эсонбоев
-60 кг: Иброҳим Шокиржонов
-80 кг: Жаҳонгир Тўйчибоев
+80 кг: Асадбек Султонбоев
