12 Июнь 2025 902

Мариус Визер IJF Президенти этиб қайта сайланди

Эртага Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) Конгресси ўтказилиб, ташкилот раҳбарияти ва унинг таркибий қисмлари қайта шакллантириб олинди. Конгресс давомида қабул қилинган қарорлар ва мусобақа арафасидаги эътиборли воқеликлар:

– Мариус Визер олтинчи муддатга IJF Президенти этиб сайланди;

– Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Армен Багдасаров IJF Ижроия қўмитаси таркибидан жой олишди. Шунингдек, А. Камилов IJFнинг таълим бўйича директори этиб тайинланди;

– Ўзбекистон ва Корея Республикаси дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

– Бугун жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Эртадан эркаклар -60, аёллар -48 кг вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади.

Text to speech