11 Июнь 2025
898
Қашқадарёлик кураш фидойисига спорт фахрийси кўкрак нишони топширилди
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши юртимиз спорти ривожига узоқ йиллар ҳисса қўшган фидойиларимизнинг мунтазам ҳолидан хабар олиб, уларни тақдирлаб келмоқда. Кенгаш раиси Баҳодир Махситов яқин орада 84 ёшни қарши оладиган Абдурашид ота Мирзаевни билан учрашиб, унга “Спорт фахрийси” кўкрак нишонини топширди.
Маълумот учун, Абдурашид ота Мирзаев 1941 ил 1 июль куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. Ёшлигида кураш билан шуғулланиб, кўплаб ютуқларга эришган. Бугунги кунгача юзлаб полвонларни тарбиялаган. Кўрсатган хизматлари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.
