10 Июнь 2025
1397
Қаҳрамон футболчиларимизга давлат мукофотлари ва Президент совғалари тантанали топширилди
«Бунёдкор» стадионида футбол байрами давом этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган йигитларимизни тақдирлади.
Президент қарорига кўра, саралаш циклида қаҳрамонлик кўрсатган футболчиларимизга давлат мукофотлари тақдим этилди. Шунингдек, йигитларимизга Президент совғаси – BYD автомашиналари ҳам топширилди.









