Минтақавий семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди
“Рақамли коммуникациялар ҳамда ижтимоий тармоқлар V минтақавий семинари” ўз якунига етди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби қатнашиб, семинар иштирокчиларини тадбирни муваффақиятли тугатгани билан қутлади ва мутахассисларнинг келгуси фаолиятида омад тилади.
Маълумот учун, ушбу семинарда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси, Осиё Олимпия кенгаши, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ва 15 та Миллий Олимпия қўмиталарининг медиа йўналиши вакиллари иштирок этишди.
Ўқув жараёнида нуфузли халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирокчиларга ижтимоий тармоқ билан ишлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашишди.









