4 Июнь 2025 1365

ADAMS тизими билан ишлашдаги камчиликлар муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан ADAMS (Антидопинг маълумотларини бошқариш тизими) платформасида маълумотлар тақдим этишдаги камчиликлар ва уларнинг оқибатларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий антидопинг агентлиги раҳбарияти ҳамда спорт федерацияларининг масъул вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ADAMS тизимидан нотўғри ёки кечиккан ҳолда фойдаланиш ҳолатлари, айниқса, манзилни киритишдаги хатолар, спортчиларнинг мусобақа ва мусобақадан ташқари даврларда допинг назоратидан ўтиш жараёнига қандай салбий таъсир қилиши кенг муҳокама қилинди.

Мутасаддилар спортчилар ва уларнинг мураббийлари томонидан тизимдан фойдаланиш бўйича етарли билим ва амалий кўникмалар мавжуд эмаслиги, бу эса халқаро даражадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига хавф солаётганини алоҳида таъкидлашди.

Text to speech