4 Июнь 2025 1521

Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига бағишлаб «FunRun» мусобақаси ўтказилди

Бугун “Tashkent City” майдонида Аичи-Нагоя–2026 ёзги Осиё ўйинлари тарғиботи доирасида “Fun Run” мусобақалари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Аичи-Нагоя–2026 ташкилий қўмитаси вакиллари, ўзбек спорти юлдузлари ва ёш атлетлар иштирок этдилар.

Маълум қилганимиздек, “Fun Run” мусобақаси доирасида нафақат югуриш баҳслари, балки Олимпия ҳаракатини тарғиб қилувчи расм чизиш танлови ҳам ташкил этилди.

Якунда юқори кўрсаткич қайд этган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Text to speech