3 Июнь 2025 1299

Бутунжаҳон велоспорт куни Тошкентда байрамона руҳда ўтди

3 июнь – Бутунжаҳон велоспорт куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Tashkent City Mall” савдо мажмуасида спорт байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳамда миллий терма жамоа аъзолари иштирок этишди.

Расмийлар барча велоспорт ихлосмандларини байрам билан табриклаб, уларга келгуси фаолиятларида муваффақият тиладилар ҳамда спортчиларга эсдалик совғалари топширишди.

Тадбир давомида «Неон» спорт клубининг машғулоти савдо марказига йиғилганларга спорт руҳини ва юқори кайфиятни улашди.

Text to speech