3 Июнь 2025 1326

Аичи-Нагоя-2026 сари қадам: Тошкентда «FunRun» мусобақаси олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ёзги Осиё ўйинлари олдидан анъанага айланган «FunRun» югуриш мусобақалари бу йил ҳам қитъа бўйлаб спорт ва Олимпия ҳаракатини кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Айни шу мақсадда бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларига бағишлаб ўтказиладиган FunRun мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Аичи-Нагоя-2026 ташкилий қўмитаси вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида FunRun доирасида нафақат югуриш баҳслари, балки Олимпия ҳаракатини тарғиб қилишга хизмат қилувчи расм чизиш танлови ҳам ташкил этилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоасининг ХХ ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Text to speech