Кун дайжести:
Тошкентда халқаро семинар ўтказилади
3-4 июнь кунлари Тошкентда “Рақамли коммуникациялар ҳамда ижтимоий тармоқлар V минтақавий семинари” бўлиб ўтади. Мазкур семинарда
– 15 та Миллий Олимпия қўмиталари
– Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларининг медиа бўлими
– Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси
– Осиё Олимпия кенгашининг медиа соҳаси вакиллари
– Сунъий интеллект соҳаси бўйича экспертлар қатнашади.
Иштирокчиларга халқаро ташкилотларнинг экспертлари ижтимоий тармоқлар билан ишлашда сунъий интеллектнинг имкониятларидан фойдаланиш мавзусида маъруза қилишади. Шунингдек, семинар доирасида Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига бағишланган FunRun югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Аббосбек Файзуллаев – Россия кубоги соҳиби
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўз жамоаси билан Россия кубогини қўлга киритди. «Ростов»га қарши кечган ўйин 0:0 ҳисоби билан якунлангач пенальтилар церийасида «армиячилар» 4:3 ҳисобида устун келишди.
Бишкекда РАДОСА семинари ўтказилди
Қирғиз Республикасида Минтақавий антидопинг агентлигига (RADOCA) аъзо мамлакатларнинг семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов ҳам иштирок этди. Семинар давомида антидопинг соҳасида амалга оширилаётган ишлар, сўнгги янгиликлар ва келгуси режалар хусусида фикр алмашилди.
Чавандозларимиз Остонадаги турнирда 13 та медаль қўлга киритишди
Қозоғистонда от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубоги саралаш баҳслари доирасида Евросиё минтақаси баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди.



