24 Июль 2021
3649
Санжар Турсунов жазоирлик рақибига имкониятни бой берди
Бироз аввал боксчимиз Санжар Турсунов (-91 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштироки доирасида рингга чиқди.
Жазоирлик Абдулхафид Бенчаблага қарши рингга кўтарилган вакилимиз тенг курашлар остида кечган жангда кичик фарқ билан мағлубиятга учради. Иккинчи раундни ўз устунлигида ўтказа олган Турсунов қолган раундларда ташаббусни бой бериб қўйди.
